Фитр ҳақида

23:48 / 16.05.2020 | Bahtiniso | 615
Ассаламу алайкум! Фитр онанинг қорнидаги болага ва балоғатга етмаган болалар учун ҳам тўланадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Фитр садақаси ҳақида

قَدْ أَفْلَحَ مَنْ تَزَكَّى وَذَكَرَ اسْمَ رَبِّهِ فَصَلَّى 

“Батаҳқиқ, ким закот ила покланса ва Роббиси исмини зикр қилса, нажотга эришур”, деган. Аъла сураси 14-15-оятлар.

 عَنْ كَثِيْرِ بنِ عَبْدِ اللهِ عَنْ أَبِيْهِ عَنْ جَدِّهِ أَنَّ رَسُولَ اللهِ سُئِلَ عَنْ هَذِهِ اْلآيَةِ فَقَالَ: نَزَلَتْ فِي زَكَاةِ الْفِطْرِ. رَوَاهُ ابْنُ خُزَيْمَةَ 

Касир ибн Абдуллоҳдан, у отасидан, отаси бобосидан ривоят қилинади: 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралган эди. “Фитр садақаси ҳақида нозил бўлган”, дедилар”.

Ибн Хузайма ривоят қилган.

САВОЛ: фитр садақасини бериш қандай амал.

ЖАВОБ: фитр садақасини бериш вожибдир.

أَمَّا وُجُوبُهَا فَلِقَوْلِهِ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ فِي خُطْبَتِهِ { أَدُّوا عَنْ كُلِّ حُرٍّ وَعَبْدٍ صَغِيرٍ أَوْ كَبِيرٍ نِصْفَ صَاعٍ مِنْ بُرٍّ أَوْ صَاعًا مِنْ تَمْرٍ أَوْ صَاعًا مِنْ شَعِيرٍ

Фитр садақасининг вожиб бўлиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутбада айтган сўзлари ила собит бўлгандир:

“Ҳар бир балоғатга етган-етмаган ҳур ва қулнинг тарафидан буғдойдан ярим соъ ёки хурмо ва арпадан бир соъ фитр садақасини адо қилинглар”. 

Бир соъ – 3.800 гр.

Ярим соъ – 1.900 гр.

САВОЛ: фитр садақасини бериш кимлар зиммасига вожибдир?

ЖАВОБ: мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлсалар зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек мусулмон, нисобга моли етган эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади. Аёл киши, балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлсалар зиммаларига фитр садақаси вожиб, нисоб эгаси бўлмасалар вожиб эмас.

 Валлоҳу аълам!