Ҳожатхонада гапириш гуноҳми?

22:56 / 16.05.2020 | Oyshaxon | 497
Ассалому алайкум! Ҳожатхонада гапириб бўлмайди деб эшитгандим, лекин қайнонамга ҳеч ҳам тилим бормади. Кичкина бўлиб ақл ўргатган бўлмай деб. Айтмаганим учун гуноҳкор бўламанми? Шуни қандай тушунтирсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Огоҳлантириб кўринг, яхши натижа бўлмаса ёки гапингиз олинмаса, индамай қўяверинг. Валлоҳу аълам!