Жума айём билан табриклаш хатоми?

22:47 / 16.05.2020 | Gulhayo | 797
Ассалому алайкум! Жума айёми билан табриклаш мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши ўз биродарига буни суннатда собит бўлган деб ҳисобламасдан, бу амалда давомли бўлмаган ҳолда фақат дуо маъносидагина гоҳида айтадиган бўлса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!