Ассалому алайкум! Мени қанд касалим (сахар) бўлгани туфайли доктордан рўза тутишим мумкинми деб сўраганимда кун оралатиб тутишимга рухсат бергандилар. Кун ора очиб рамазон рўзасини тутсам кейин орадаги кунларни қазосини тутсам гуноҳ бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Агар ишончли табиб шуни таъкидлаган бўлса, яъни кунора рўза тутишни, шундай тутиб, қазоларини кейин тутиб берасиз. Гуноҳ бўлмайди, иншааллоҳ. Сиз кабиларга рухсат берилган. Валлоҳу аълам!