Ассалому алайкум! Вояга етмаган 4 нафар қизларим бор. Уларга атаб тилла тақинчоқлар олганман. Ҳаммасини жамлаганда нисобга етадиган жамғарма бор. Улар устидан закот бераманми ёки фақат ўзим учун олганимдан ҳисоблайманми?
– Ва алайкум ассалом! Агар қиз болаларга тақинчоқ олиб берувчи шахс тақинчоқларни “вақтинча тақиб турасан” демай уларга мулк қилиб берса, балоғатга етиб нисоб соҳиби бўлгунича уларга закот вожиб бўлмайди. Агар мулк қилиб бермаган бўлса, закоти бергуви зиммасига вожиб бўлади, агар нисоб эгаси бўлса. (Умдатул фиқҳ). Валлоҳу аълам!