Ишим тўғрими

20:35 / 17.05.2020 | farhod | 664
Ассалому алайкум! Намоз ўқиётганимда зам сурани ўқиётиб фикрим бўлинмаслиги учун сурани ўзбекча маъносини хаёлимдан ўтказиб тураман. Шу хаёлимдан ўтказаётганимда Аллоҳни қаршимда тургандек ҳис қилиб, маънони “сен” деб кўнглимдан ўтказаман. Масалан, “Ихлос” сурасини ўқисам: 1 Аллоҳ ягонадир ўрнига Аллоҳ сен ягонасан, Сен Сомадсан, сен туғмаган ва туғилмагансан..... шу каби. Шунда намоз вақтида фикримни жамлашим осон бўляпти. Шу ишим тўғрими? Қуръони карим суралари маъносини бузган бўлиб гуноҳкор бўлмайманми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри. Чунки бу оятларни тадаббур қилишга киради.  Валлоҳу аълам!