– Ва алайкум ассалом! Ёш болага овқат чайнаб бериш жоиз.
РЎЗАДОРГА МАКРУҲ БЎЛГАН НАРСАЛАР
Рўзадор бирор нарсанинг мазасини татиб кўриши ёки чайнаши макруҳдир (зарурат юзасидан ёш болага овқат чайнаб бериш бун-дан мустасно). Бу ҳолатларда бирон нарсанинг томоқдан ичкарига кетиб қолиб, рўзани бузиш хавфи бор. Қолаверса, бошқалар кўриб, «рўза тутмаган экан» деб ёмон гумонга боришлари мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, туҳмат мақомларига яқинлашмасин», деганлар. (“Мўминнинг қалқони” китоби.)
Тиш паста ва ғарғара қилинган сув ичга кетмаса бўлди, рўза очилмайди ин шаа Аллоҳ.
Валлоҳу аълам!