Оила азолари билан жамоат бўлиб ўқилган намоз

01:23 / 18.05.2020 | Xadicha | 1448
Ассалому алайкум! Биз оилада ҳаммамиз намоз ўқиймиз. Дадам масжидда ўқирдилар Ҳозир карантин бўлганлиги сабабли ҳаммамиз уйда ўқияпмиз. Ўзи ўқилган савобидан жамоат бўлиб ўқилган намознинг савоби кўпроқ деб ўқиганман. Биз ҳам жамоат бўлиб ўқимоқчимиз, лекин аниқ қандай ўқилиши бўйича маълумотга эга эмасмиз. Илтимос, шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

 Жамоат – суннати муаккададир. Имомликка ҳақлироғи суннатни билувчироғидир. Сўнгра қорироғи, кейин парҳезкорроғи, сўнг ёши каттароғи. Агар қул, аъробий, фосиқ, аъмо, бидъатчи ёки ва-лади зино имомлик қилса, макруҳдир. Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлишлари ҳам (макруҳдир). Агар шундай қилсалар, имомлари ўрталарида туради. Ёш аёлнинг барча жамоатга, шунингдек, кампир-нинг пешин ва асрга ҳозир бўлиши ҳам (макруҳдир). Таҳоратли таяммумлига, ювган масҳ қилганга, тик турган ўтирганга, имо қилувчи имо қилувчига ва нафл ўқувчи фарз ўқувчига иқтидо қилаверади. Эркак киши аёлга ёки ёш болага, таҳоратли узрли-га, қори уммийга, кийимли яланғочга, имо қилмайдиган имо қиладиганга, фарз ўқувчи нафл ўқувчига ва бир фарзни ўқувчи бошқа фарзни ўқувчига иқтидо қилмайди. Имом намозни ва бомдоддан бошқада биринчи ракъат қироатини чўзиб юбормайди. Муқтадий бир киши бўлса, унинг ўнг тарафида ту-ради. Биттадан кўп бўлса, орқасида туради. Аввал эркаклар, кейин болалар, сўнгра хунасалар ва улардан кейин аёллар саф тортадилар. Такбири таҳрима ва адода икковлари шерик бўлган мутлақ намозда аёл киши (сафда) эркакка тен-глашиб қолса ва у (эркак) аёлга имомликни ният қилган бўлса, эркакнинг намози фосид бўлади (бузи-лади). Бўлмаса, аёлнинг намози (бузилади). Юқорида зикр қилинган матнда намозни жамоат бўлиб ўқишнинг ҳукми, имомликка ҳақли кишилар, имомлиги макруҳ одамлар, аёллар ва жамоат намози, ким кимга иқтидо қилиши жоиз-у, кимники жоиз эмаслиги, сафда ту-риш каби масалалар ҳақида сўз юритилмоқда. Энди уларни шарҳлашга ўтайлик. Жамоат – суннати муаккададир. Имом билан муқтадийнинг намози ўртасида ҳосил бўлган боғланиш «жамоат» дейилади. Намозни жамоат билан ўқиш Қуръон, Суннат ва иж-моъ ила собит бўлган. Аллоҳ таоло Нисо сурасида: «Улар ичида бўлсанг-у, уларга намозни қоим қилмоқчи бўлсанг, улардан бир тоифаси сен билан турсин ва силоҳларини ўзларида тутсинлар», деган (102-оят). Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма ет-ти даража афзалдир», дедилар». Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган. Саҳобаи киромлар жамоат намозининг ҳижратдан кей-ин шариатга киритилганига ижмоъ қилганлар. Аввалги кишилар жамоатнинг такбири таҳримасидан қолсалар, уч кун, жамоатдан қолсалар, етти кун ўзларига таъзия эълон қилар эдилар. Жамоат билан намоз ўқишнинг ҳикматлари кўп: Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради. Жамоат намози кишилар ўртасида тенгликни намойиш қиладиган муҳим омилдир. Намозда, ким бўлишидан қатъи назар, ҳамма бир жойда, бир сафда туради, бир хил амални бажаради ва яккаю ягона Аллоҳ таолога банда эканликларини изҳор қиладилар.

 Валлоҳу аълам!