Чимилдиқ либоси

00:37 / 18.05.2020 | Muslima | 750
Ассалому алайкум! Турмуш қурган келинчак никоҳ кечасида ўзбекчиликда оқ матодан чимилдиқ кўйлак кияди. У кўйлакни кўпи билан 3 кун кийиши мумкун. Кўп айёлларимиз у кўйлакни олиб қўяди, киймайди. Шу кеча кийган маҳси, кавуш, оқ рўмол ва чимилдиқ кўйлакни бировга сотиб ёки ҳадя қилиб бўлмайди деб эшитдим. Эҳтиёжи бўлган бирор бир келинга яхши ният билан ҳадя қилиш мумкинми ёки сақлаб қўйиш керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатда сақлаб олиб қўйилсин деган ҳам, бериб юборилсин деган гап ҳам йўқ. Ихтиёрга боғлиқ.  Валлоҳу аълам!