Ассалому алайкум! Ҳайзим узоғи билан 7 кун бўлади. Ғусл қилиб тампон ишлатаман. Намозимни бошлайман. Вақти келиб тампон тушса жудаям оз миқдорда, ҳам жуда оч пушти ранг тампонда туради. Шунда бошқатдан ғусл қиламанми? Ўтган ой ҳайздан кейин 3-4 марта ғусл қилиб намоз ўқийвердим, чунки ўша жуда оч ранг кетмаганди. Нима қилишни билмай қолдим. 10 кун ўша пуштилик кетмагунча намоз бошламайманми? Ҳар доим ҳам у пуштилик келавермайди.
– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!