Ассалому алайкум! Шариатда куёв навкар ва унинг одоблари ҳақида нималар дeйилган? Илтимос, маълумот бeрсангиз. Тўйда карнай-сурнай чалса бўладими ёки фақатгина доирами ?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатда куёв навкар ҳақида гап йўқ. У миллий бир урф. Урф шариатга зид келмаса, уни қилиш жоиз. Карнай сурнай ҳам шу. Қилиш қилмаслик ихтиёрингизга боғлиқ. Сиз бу саволингизга тўлароқ маълумотни Шайх ҳазратларининг «Бахтиёр оила» китобидаги «Шариатга мувофиқ тўй қилиш» мавзусидан олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!.