Бандасининг севгисини сўраш

01:44 / 19.05.2020 | Исмира | 1354
Ассалому алайкум! Мен унаштирилдим. У бошқа давлатда. Ҳол-аҳвол сўрашиб турамиз. Уни ҳали кўрмаганман. Тўйдан кейин яхши кўриб қоламанми-йўқми деб хавотирдаман. Аллохдан дуо қилиб, бизларни кўнглимизни бирлаштиришини ва бир-биримизни яхши кўриб қолишимизни сўраш жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Икки дунё саодатини сўранг. Валлоҳу аълам!