Онлайн савдо

13:54 / 20 май | Dilrabo | 231
Ассалому алайкум! Мен онлайн тарзда болалар кийимини сотаман. Янги иш бошлаганим сабаб онлайн дўконим, яъни телеграмм гуруҳим аъзоларини кўпайтиришим керак бўлди. Гуруҳимга ўзларидан сўрамасдан одамларни қўшиб қўйишим жоизми? Хоҳлаганлар қолишади ва заказ беришади, хоҳламаганлар битта тугмани босиб чиқиб кетади. Кичик бўлсада бизнесимни шу тарзда ривожлантиришим жоизми?!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Рухсатсиз бўлса шаръан жоиз эмас. Валлоҳу аълам!