Аёлларнинг кийими

20:29 / 07.04.2017 | Савол | 1553
Ассалому алайкум! Аёлларнинг маҳрам бўлган кишилари, масалан: отаси, ўғли, укаси олдидаги кийими қандай ва аврат жойлар қайси жойлар ҳисобланади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Соч, билак ва болдирлари, томоқ, бўйнилари кўринса бўлади. Одоб юзасидан қанча сатрланса, шунча яхши. Валлоҳу аълам!.