– Ва алайкум ассалом!
Савол: Қарзга берилган маблағни закотга ҳисобласа бўладими?
Жавоб: Закотнинг шарти закот олгувчига закотни мулк қилиб бериш ва закотни адо қилаётган ёки ажратаётган пайтда закот эканлигини ният қилишдир. Аввал берилган қарзни кейинчалик закотим деб ният қилиш дуруст эмас.
وَأَمَّا شَرْطُ أَدَائِهَا فَنِيَّةٌ مُقَارِنَةٌ لِلْأَدَاءِ أَوْ لِعَزْلِ مَا وَجَبَ هَكَذَا فِي الْكَنْزِ
“У(закот)ни адо қилиш шарти адо қилаётган ёки ажратаётган вақтда закот эканлигини ният қилишдир. “Канз”да шундай дейилган” (Фатвои Ҳиндия).
Савол: Қарзга берилган маблағни закот ўрнига ҳисоблаш мумкинми?
Жавоб: Мумкин эмас. Чунки, закотнинг адо бўлиш шарти закотни бераётган вақтида закот эканлигини ният қилишдир. Лекин, фақир қарздорга қарз бергувчи закотини мулк қилиб бериб, сўнгра ундан қарзини қайтариб олса бўлади. Аммо, қарздор бой бўлса, бундай қилиш дуруст эмас.
وَحِيلَةُ الْجَوَازِ أَنْ يُعْطِيَ مَدْيُونَهُ الْفَقِيرَ زَكَاتَهُ ثُمَّ يَأْخُذَهَا عَنْ دَيْنِهِ
“Закотни қарздан адо бўлиш йўли, ҳақдор фақир қарздорга закотини бериб, сўнг уни қарзи эвазига қайтариб олишидир” (Роддул муҳтор).
Валлоҳу аълам!