Закот

23:19 / 21.05.2020 | Zaynabxon | 573
Ассалому алайкум! Устоз бир инсоннинг машина уй жойи бўлса, лекин шу билан бирга бошқалардан қарзи бўлса, закот олиши жоизми? Яъни закотни олиб қарзларини тўлашга ишлатса мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уй жойи бўлса, аммо нисобга етган пули бўлмаса, қарздор бўлса, закот олиши жоиз.  Валлоҳу аълам!