Сажда ояти

12:48 / 21.05.2020 | Mohinur | 7936
Ассалому алайкум! Қуръон ўқиётганимда кўпинча сажда ояти бор сураларни ўқимасликка ҳаракат қиламан. Сабаби сажда оятини қандай бажариш кераклигини билмайман. Ҳамма ҳар хил жавоб беряпти бу саволимга. Излаш хизматидан қидирдим, лекин тушунмадим берилган жавобга. Илтимос, менга кетма кетликда қандай бажарилишини тушунтириб берсангиз. Ният қилинадими? Саждага борганда “Субҳана роббиал ала” дейиладими? Ва сажда оятини дуоси борми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

Ва алайкум ассалом!
Қуръони Каримнинг ўн тўрт жойида сажда оятлари бўлиб, уларни тартиби билан баён этамиз:
1. Аъроф сурасининг 206-ояти.
2. Раъд сурасининг 15-ояти.
3. Наҳл сурасининг 49-ояти.
4. Исро сурасининг 109-ояти.
5. Марям сурасининг 58-ояти.
6. Ҳаж сурасининг 18-ояти.
7. Фурқон сурасининг 60-ояти.
8. Намл сурасининг 24-ояти.
9. Сажда сурасининг 15-ояти.
10. Сод сурасининг 24-ояти.
11. Фуссилат сурасининг 37-ояти.
12. Нажм сурасининг 62-ояти.
13. Иншиқоқ сурасининг 21-ояти.
14. Иқроъ сурасининг 19-ояти.
шу етарлими ёки
Мусҳафи шарифда ушбу сажда оятларининг ҳар бирига уларни ўқиган кишини огоҳлантириш учун белги қўйилган. Сажда қилиш ушбу оятлардан бирини тўлиқ ёки сажда калимаси оятининг кўпроғини ўқиганда вожиб бўлиб, сажда калимасининг ўзини ўқиш билан сажда вожиб бўлмайди. Сурадаги сажда оятини ўқимасдан ташлаб кетиш макруҳдир. Чунки бу саждани ёқтирмасликка ўхшаб қолади. Таҳорати йўқлиги сабабли сажда қилишга тайёр бўлмаган кишиларга шафқат қилиб, улар олдида сажда оятини махфий ўқишни уламолар яхши амал деб санашган.
Ҳайз ва нифосдаги аёлларга сажда оятини ўқиш ва эшитиш туфайли тиловат саждаси қилиш вожиб бўлмайди. (Муфассал тажвид)

Сажда ояти ўқилганидан кейин киши ўрнидан туриб қиблага юзланади. Такбир айтиб саждага кетади. Қўлини кўтармайди. Саждада уч марта субҳана Роббиялаъла деб тасбеҳ айтади. Кейин такбир айтиб саждадан кўтарилади. Истаса саждада дуосини айтади.

اللَّهُمَّ اجْعَلْهَا عِنْدَكَ ذُخْرًا، وَأَعْظِمْ لِي بِهَا أَجْرًا، وَضَعْ عَنِّي بِهَا وِزْرًا، وَتَقَبَّلْهَا مِنِّي كَمَا تَقَبَّلْتَهَا مِنْ دَاوُدَ عَلَيْهِ السَّلَامِ.

«Аллоҳуммажъалҳаа ъиндака зуҳрон ва аъзимлий биҳаа ажрон вазоъ ъанний биҳаа визрон ва тақоббалҳаа минний камаа тақоббалатаҳаа мин Даавуда алайҳиссалаам».

Маъноси: «Аллоҳим, ушбу саждани ҳузурингда (менга) заҳира қилгин, у сабабли ажримни зиёда қилгин, унинг сабабидан гуноҳларимни кечиб юборгин, бу саждани худди Довуд алайҳиссаломдан қабул қилганингдек, мендан ҳам қабул эт».

Яна бу дуони ҳам айтади:

سَجَدَ وَجْهِي لِلَّذِي خَلَقَهُ، وَشَقَّ سَمْعَهُ وَبَصَرَهُ، بِحَوْلِهِ وَقُوَّتِهِ، فَتَبَارَكَ اللهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ.

«Сажада важҳий лиллазий холақоҳу ва шаққо самъаҳу ва басороҳу биҳавлиҳи ва қувватиҳ фатабарокаллоҳу аҳсанул холиқийн».

Маъноси: «Юзим уни Яратган ва унда куч-қуввати билан кўз-қулоқни очган Зотга сажда қилди. Бас, яратгувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли ва буюкдир».


https://savollar.muslimaat.uz/savol/2327

https://savollar.muslimaat.uz/savol/1861

https://savollar.muslimaat.uz/savol/1869

https://savollar.muslimaat.uz/savol/2896