Ҳайз

12:42 / 21.05.2020 | Muslimaxon | 429
Ассалому алайкум! Ҳайз кунларим одатда 4-5 кун. Шифокорни хулосасига кўра, бир дори воситасини ножўя таъсири оқибатида кўкрагимга сут келиб, ҳайзим 11 кунга чўзилиб кетяпти. 4 кундан кейин ғусл қилдим, 5-куни рўза тутдим. 6-куни яна ҳайзим келиб қолди. Мана 11 кунки рўза тутаман, кечга бориб ҳайзим кепқоляпти. Бунда рўзаларим ҳисобми? Ҳисоб бўлса ҳар куни ғусл қилишим керакми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аввало шифокорга кўриниб буни нима эканини аниқланг. Шунга қараб ҳайз ёки истеҳозалигини ажратиб оласиз. Эслатиб ўтиш жоизки, ҳайзнинг ози 3 кун ва кўпи 10 кун. Икки ҳайзнинг ораси камида 15 кун бўлмоғи лозим. Шунга қараб аниқлик киритиб оласиз. Валлоҳу аълам!