Закот

13:51 / 21 май | Гули | 19
Ассалому алайкум! Бир оиланинг дадасидан мерос сифатида қолган чойхонаси бор. Оилада икки ўғил, улар оилали. Уларнинг рўзғорлари ҳозирча битта. Чойхона арендага берилган. Пуллари нисобга етган, лекин у пулни катта ўғил ўз шахсий бизнесига сарфлаб қўйган. Улар закот беришадими? Қандай ҳисоблаб берилади?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Умумий пулдан 40 дан бири чиқарилади. Валлоҳу аълам!