Ассалому алайкум!
Мен Қуръондан “Бақара”, ”Оли Имрон”, ”Нисо” сурасини ярмини, “Амма” пораси ва яна бир қанча сураларни ёд олдим. Ҳозирги кунда Россия давлатида яшаймиз. Келган кунларимиздан бошлаб шу шаҳардаги масжид имомининг аёлига такрорлаб топшира бошладим, лекин ҳозир айрим сабабларга кўра дарсга боролмаяпман. Кундузи бир миқдорни белгилаб, такрорлаб, тунда таровиҳга зам қилсам бўладими? Бу ерда Ҳуфтон билан Бомдод ораси рамазонда 2, 2:30 минутга тўғри келди. Агар бўлса оятларни саноғига қараб зам қилишим керакми ёки қаторигами?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Зам қилсангиз бўлади. Истаганингизча зам қилишингиз мумкин, уч оятдан кўп бўлса, бўлди. Валлоҳу аълам!.