Ассалому алайкум! Намоз ўқишимга енги узун бўлиши учун кўпинча шошилган вақтларда эримни кўйлагини устимга ташлаб, яъни кийиб ўқийман (енги узун). Шу ишим тўғрими? Умуман уйда кўпинча шунақа эримни кийимларини устимга ташлаб юраман қулайлиги учун (фақат спортивка). Шу ишим нотўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Лекин намоз учун махсус кийим бўлгани афзал. Валлоҳу аълам!