Коронавирус

18:30 / 19.06.2020 | Мунира | 1145
Ассалому алайкум! Карантин бошланганда мен қаттиқ шамоллаб қолдим, тест топширдим, рентген қилдирдим, алҳамдулилааҳ ҳамма натижалар яхши чиқди. Лекин тест жавоби чиққунча қаттиқ қўркдим, ҳар хил хаёлларга бордим. Ана ўшандан бери жуда ҳам безовтаман, хотиржам ухлаёлмаяпман, чўчиб турли ёмон тушлар кўриб уйғонаман. Қўлим ишга бормайди, фарзандларимга ҳам эътибор қилмаяпман. Маслаҳатингизга муҳтожман.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша ҳаёлларингизни бирма-бир қоғозга ёзиб чиқинг. Ҳар бирининг рўпарасига тескарисини ёзиб чиқинг. Мисол учун “касалман” деган қўрқув бўлган бўлса, тескариси “соғломман”. Касалман деганингизда табассум қилиб бу бор йўғи сизнинг ҳаёлингиздаги бир сўз эканлигини ва ҳеч қандай кучга эга эмаслиги ҳақида ўйлаб кўринг. Сўнгра соғлом деган фикрни ўйлаб, ўзингизни ҳақиқатдан ҳам соғ-омон эканлигингизни, соғлом бўлиш қандай неъмат эканлиги ҳақида чуқур фикрлай бошланг. Ва ҳаказо. Шу амалларни эринмай бирма-бир қилиб чиқишингиз керак. Бу ишда қийналсангиз албатта психолог билан суҳбатлашиб олиш учун қабулига бориб келинг.  Валлоҳу аълам!