Ғуслдан кейин ҳайз келиши

16:13 / 21.05.2020 | Mamanazarovna Gulnoza | 625
Ассалому алайкум! Мен ҳайздан покланганимдан кейин, яъни ғусл қилиб рўза тутганимда пешиндан кейин яна кам миқдорда ҳайз келиб қолди, кейин рўзамни очиб юбордим. Бу ҳолатда менга каффорат жоизми ёки қазоми? Раҳмат жавоб учун. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда сизга қазо тутиб бериш шарт. Каффорот эмас. Чунки сиз ҳайз ҳукмида бўлгансиз. Ҳайзда рўза тутилмайди.  Валлоҳу аълам!