Қарзи борлар закот бериши

16:03 / 21.05.2020 | Gulrukh Sadinova | 403
Ассалому алайкум ! Мен анча йиллардан буён Америкада оилам билан яшайман. Ўзбекистондан уй олганмиз ва ўша уйдан ҳали қарзимиз бор. Биз закот беришимиз керакми? Керак бўлса даромадимизнинг қанча миқдорини?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қарзингиздан ташқари нисобга етган молингиз бўлса ва нисобга етганига бир йил тўлган бўлса, закот чиқарасиз. Закотга молингизнинг қирқдан бирини чиқарасиз. Валлоҳу аълам.

http://fiqh.uz/maqola/379

Савол: Пулни банд қилиш мақсадида олинадиган уйлардан закот чиқариладими?

Жавоб: Уй, ер сотиб олинаётган пайтда одатда учта нарсани ният қилинади:

1. Кейинчалик уни сотиб юбораман деб ният қилса, ҳар йили закот бераётган йилдаги қийматидан закот чиқариш вожиб бўлади

وَمَا اشْتَرَاهُ لَهَا أَيْ لِلتِّجَارَةِ كَانَ لَهَا لِمُقَارَنَةِ النِّيَّةِ لِعَقْدِ التِّجَارَة

“Тижорат учун сотиб олган нарсаси тижорат учун бўлади. Савдо вақтида тижорат нияти топилганлиги учун” (Дуррул муҳтор).

يُعْتَبَرُ يَوْمُ الْأَدَاءِ بِالْإِجْمَاعِ وَهُوَ الْأَصَحُّ

“Бил ижмо закотни адо қилиш куни(даги қиймат) эътиборга олинади. Шу саҳиҳдир” (Раддул муҳтор);

2. Уй қуриб ўзим яшайман деган ниятни қилса, бундай ҳолатда сотиб олинган ховлининг қийматидан закот чиқариш вожиб бўлмайди.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى

“Яшаб турган ховлисидан закот чиқармайди” (Фатавои ҳиндия);

3. Ҳеч қандай ниятсиз сотиб олиш. Бунда ҳам ундан закот чиқариш вожиб бўлмайди.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ.

“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” (Жавҳаратун наййира).