Келинойимга насихат қилсам бўладими?

16:00 / 21 май | Sofiya | 64
Ассалому алайкум! Аллох илмингизни зиёда килсин. Саволим шунайки- уйда ота онам акам келнойим ва жиянларим бн тураман. Ёшим 21да. Менга келинойимни баьзи киликлари ташвишга солади айникса.Ота онамга менсимасдан муомила килиши ва яна озик овкатларни яширинча ейиши. Бир кунда
Ойиси билан камида 3 марта телда гаплашади. Табиийки мени хам онамни хам азгина гашлик босади! Алхамдулиллах хеч нарсадан камимиз йок. Мен хам ота онам хам келнойимга мана 10 йилки каттик гапирмимиз 3 та фарзандлари бор. Узи яхши аёл. Овкат килаетганда, овкат сузаетганда козонни бошида гуштлардан еки умумий хамма нарсасидан еб кн ота онаини олдига обкиради меваларни ширинликларни ейдиган барча нарсаларни биздан яшириб ейди. Очикчасига еса хам биз индамаймизку! Базан бехосдан шу ишни устидвн чикиб коламан узи хижолат болади. Дадам бозорликка кетаетганида рузгорда бор нарсаниям йок деб айтади кечаси бн еб ичиб чикади. Базан еган нарсаларини бошка жиянларим кеса улар еди деб уларга тункаб кояди вахоланки улар узлари сураса бермайди. Дадвм масалан ифторликда еймиз деб у бу нарса обкеса ярмини уйига обкириб ярмини беради. Базан бизни эсимиздвн чикиб колса индамай узи ейди Мен эри обкеляпти шу нарсалани еса хакки бор деб еганига ишим болмайди. Дадамга онамга елгон гапиришига ва узини нафсини тия олмаслигига жахлим чикади! Шу пайтгача бу хакида гапирмадим эртага мен хам бировни эшигига бораман буни конглини огритмай дейман. Базан чидаб болмаяпти. Уларга юкоридаги холатлар ун насихат килсам боладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! кўнгилга тегмайдиган қилиб гапириб қўйсангиз бўлади. Ошхона ишларига аралашиб турсангиз, балки бироз тартибга тушиб қолар. Ота-онангизга қандай таом тақдим қилиш кераклигини кўрсатиб беринг.  Валлоҳу аълам!