Рўза вақтида ҳайз ҳолати

15:37 / 21 май | lazi_fayzullayeva | 69
Ассалому алайкум! Менда айнан ҳайз вақти бошланганда 1 2 кун пушти ва қора рангли ажралмалар кела бошлайди. Шундай вақтда рўза ва намоз ҳукми қандай бўлади? Доим иккиланаман: мумкинмикан ёки йўқми деб.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз кунларига яқин қолган ёки ҳайз кунларидаги оқдан бошқа ҳар рангдаги ажралмалар ҳам ҳайз ҳисобланади.  Валлоҳу аълам!