Қуръони каримнинг пораларга бўлиниши

15:21 / 21.05.2020 | Феруза | 599
Ассалому алайкум! Муқаддас китобимиз Қуръони карим қандай асосга кўра пораларга ажратилган?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қуръони карим Набиййимиз замонида сураларга бўлинган ва суралар кесимида еттига тақсимланган эди. Бу тақсим саҳобаларнинг кўпчиликларининг кунлик вазифасидан келиб чиқиб белгиланган. Бироқ, кейинроқ аксар одамларнинг вазифаси бир ойлик бўлиб қолди. Шунга мувофиқ, Қуръони Каримни 30 жузга тақсимлаш жорий бўлди ва шу тақсим кенг тарқади, мусҳафларда қайд этиладиган бўлди. Айтиш лозимки, бу ўша салафи солиҳлар давридан жорий бўлган. Имом Саховий Қуръоннинг 3 дан тортиб, 360 тагача тақсимини келтирган бўлиб, ўшанда ҳам энг машҳури 30 порага тақсимланиши, дейилган. Валлоҳу аълам!