Университет имтиҳони ҳақида

01:13 / 22.05.2020 | Ruqiya | 612
Ассалому алайкум! Муслимаат.уз сайтининг телеграм канали орқали келган талабалар орасидаги имтиҳон ҳақидаги саволни ўқиб ўйланиб қолдим. Ҳозир карантин сабаб масофадан онлине ўқияпмиз. Оралиқ назорат ва якуний назоратларимиз ҳам онлине бўляпти. Ҳозир оралиқ имтиҳон топширяпмиз. Саволим франсуз тилидан озгина дарс бўлган ва алифбосини энди тугатган эдик, платформада қўйилган дарслар эса ҳаммаси франсуз тилида ва биз ҳеч нарса ўргана олмадик. Оралиқ назоратда қандай йўл тутамиз энди? 3 тагача уринишга рухсат берилар экан. Шунда франсуз тили йўналишида ўқийдиганларга саволларни жўнатиб билиб олсак, бўладими? Рус тили ҳам шу каби. Гуруҳдошларим жуда қийналишади. Мен ўзим аввалдан яхши билганимга қийналмайман, бошқаларга ёрдам берсам, бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Устоз ва назоратчилар бехабар ёрдам бериб бўлмайди. Дарсларни ўзлаштирмаганлар бўлса, масъуллар билан гаплашиб енгиллик талаб қилишсин.  Валлоҳу аълам!