Ғуслдан кейинги бавлни чиқиб кетиши

15:00 / 21.05.2020 | Санобар Умарова | 431
Ассалому алайкум! Жунуб бўлганимдан кейин дарҳол ювиндим. Намозимни ўқидим, лекин кейин қарасам ичимда қолиб кетган бавл ташқарига чиқибди. Мен яна жунуб ҳолатига келдимми ёки таҳорат олсам бўлдими? Намозим макруҳ бўлмадими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўша нарса ажраб чиққанида ҳеч қандай ҳис, яъни лаззатланиш бўлмаса, қайта ғусл вожиб бўлмайди. Нажосатни ювиб, таҳорат қилинаверади.  Валлоҳу аълам!