Таҳоратда пардоз

05:10 / 22.05.2020 | Муслима | 1188
Ассалому алайкум! Эримга ўзимни пардозлаб замонавий тилда макияж қилиб юришим ёқади. Жинсий аъзоимдан доимий равишда выделения ажралиб чиқишлиги боиз беш вақт таҳорат оламан. Ҳар таҳорат олишимдан олдин пардозимни ўчиришлигим шартми? Аёл киши намозда пардозли бўлишлиги жоизми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Намозда пардозли бўлса, намози дуруст. Бу пардозларингиз терига сув ўтишидан монеълик қилмаса бўлди, таҳоратингиз мукаммал бўлиши учун.  Валлоҳу аълам!