Қарз

15:04 / 22.05.2020 | Nargiza Sharipova | 487

Ассалому алайкум! Кимлардандир арзимаган пулни қарз олиб, ўша олинган пулни кимдан олинганлиги ва миқдори эсдан чиқиб унут бўлиб кетган бўлса , бундай қарзни қандай узиш мумкин ?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса номидан садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади.

 Валлоҳу аълам!