Акам ва опамларга нисбатан қандай йўл тутмоғим жоиз

14:47 / 22.05.2020 | Iroda | 491
Ассалому алайкум! Биз оилада 9 та фарзандмиз. Ота-онам бу фоний дунёни тарк этганлар. Ибодатдаман, мастураман. Опам-акамларникига борсам ҳижолат бўламан. Айримларини дастурхонларида спиртли ичимликлар бўлади ва ичишади. Мен оилани энг кичкинасиман. Мени огоҳлантиришим мантиқсиз ва бефойда. Бу борада жуда кўп ранжитишади. Лекин Аллоҳ учун, ота-онам учун улардан ҳафа бўлмайман. Қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизга сабот берсин. Ажрингизни кўпайтирсин! Сиз улардан эмас, улар сиздан хижолат бўлишсин. Ислом олийдир, шунга кўнглингизни тўқ қилинг. Вақт ўтиб кўниб кетишади. Ҳали ҳидоятланиб ҳам кетишади, иншааллоҳ.  Валлоҳу аълам!