Закот

16:15 / 22.05.2020 | Sherzodbek | 451
Ассалому алайкум! Акам чет мамлакатга ўқиш учун кетган. Лекин ўқишдан бўш пайтларда ишлайдилар. Бизга1000$ баъзида эса 2000$ пул жўнатиб туради. Шу пуллардан закот беришимиз керакми? Лекин у пуллар тўпланиб турмайди. Эҳтиёжимизга ишлатамиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Закот йиғилиб нисоб миқдорига етган ва ундан бир йил ўтган пулдан чиқарилади.  Валлоҳу аълам!