Ассалому алайкум! Кўпчилик ҳолларда ота-онадан фақат яшаб турган уй қолади. Шу уйда кичкина фарзанд яшайди. Ўша фарзанд ўғил бўлса, қолганлири 4та қиз бўлса, қизлар эрли, уйли, болали бўлса ва ўша уйдаги улушдан ўз хоҳиши билан воз кечса, Аллоҳга осийлик қилган бўлмайдими? Агар ота-онадан кейин ўша уйдан улуш чиқариладиган бўлса, отанинг укаларига ва сингилларига ҳам улуш бериш керакми? Улар ҳаммаси бўлиб 9 та. Ҳаммалари уйли, оилали.
– Ва алайкум ассалом! Уй отаники бўлса, вафот этганидан кейин фарзандлари орасида бир эркакка икки аёл насибаси қилиб бўлинади. Яъни, фарзандлари орасида тақсимланади, ўғиллар икки ҳиссадан, қизлар бир ҳиссадан олади. Гарчи баъзилари оилали ва уйли бўлса ҳам. Агар меросхўрлар ўз ҳақларидан кечсалар, ихтиёрлари, бу гуноҳ эмас. Она бўлса, онага саккиздан бири тегади. Уй каби бошқа молу мулклар ҳам шу каби тақсимланади. Валлоҳу аълам!