Ассалому алайкум! Таровеҳ намозидаги тасбеҳни ёдламаганлар таровеҳнинг ҳар тўрт ракъатидан сўнг китобдан ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда ихтиёр берилган. Хоҳласа тасбеҳ айтади, хоҳласа Қуръон тиловати билан машғул бўлади, хоҳласа сукут сақлаб, индамай ўтирсаям бўлади. Хоҳласа орада намоз ўқисаям бўлади. Бунга мисол, аҳли Макка тавоф қилишарди. Мадина аҳли 4 ракъат намоз ўқиб оларди. Суннатда хос зикр ворид бўлмаган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, таровеҳларда 4 ракъатда тасбеҳ айтиладиган пайтда ё намоз ўқиш, ё Қуръон ўқиш, ё хоҳлаган зикрларини айтиб ўтириш жоиз бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!