Ассалому алайкум! Ҳўжайиним иккинчи аёлга уйланиш рағбатлари, хоҳишлари бор. Лекин мен хоҳламайман. Агар мен рози бўлмасам, ростдан ҳам қиёмат куни шу бошқа аёлни ёмон йўлга кириб кетганига айбдор бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Эрингизнинг бошқа уйланиши учун сизнинг розилигингиз шарт эмас. Бу унинг ҳуқуқи, сиз монеълик қила олмайсиз. Лекин ўша аёл ёмон йўлга кириб кетса, сиз айбдор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!