Косметика

10:42 / 22.05.2020 | Munira | 513
Ассалому алайкум! Бир канча орифлейм, эйвон каби косметика фирмалари сетевой маркетинг тизимида ишлайди. Шу фирмани нарсаларини тармоғига уланмасдан (сетевой маркетинга аралашмасдан) савдо қилса бўладими? Яъни шу компанияга аъзо инсонлардан сотиб олиб сотиш мумкинми? Ёки шу фирмага аъзо инсонлардан сотиш максадида сотиб олиш сетевой маркетингга аралашган ва сетевой маркетинга хизмат қилган бўлиб қоладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Шариатдаги оддий савдо йўли билан бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

http://muslimaat.uz/tarmoqli-savdo/