Бидъат

15:35 / 22.05.2020 | Setora | 538
Ассалому алайкум! 1)Бидъат ширк ҳисобланадими? 2)Таҳорат вақтида бир аъзони хаёл суриб қолиб 3 мартадан зиёд ювса ҳам бу бидъатми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бидъат ўз номи билан бидъат.

2. Унутиш, бепарволик ва макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

http://savollar.islom.uz/s/19323

ширк

Ҳар бир мўмин-мусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларининг яна бири ва энг хавфлиси ширкдир.

«Ширк» сўзи луғатда тенгдошлик ёки ёлғизликнинг хилофини билдиради.

«Ширкнинг моҳияти Аллоҳ Ўзининг олий зотига хос қилган сифат ва амалларни махлуқни рози қилиш учун унга нисбат беришдир. Мисол учун, ўша махлуққа сажда қилиш, унга атаб жонлиқ сўйиш, назр қилиш, қийинчиликка учраганда ёрдам сўраш ва уни ҳар жойда ҳозиру нозир деб эътиқод қилиш ҳамда тасарруф қудрати бор деб ўйлашдир. Буларнинг ҳаммаси ширкдир» (Абул Ҳасан Али ан-Надавий. ал-Ақийда ал-Исломия ас-Сунния», 85-бет).

Имом Валиюллоҳ Деҳлавий наздида ширкнинг моҳияти инсонга Аллоҳ таоло ато қилган кароматларни ўша инсоннинг ўзидан деб билишдир. Яъни ширк Аллоҳ таолога хос бўлган сифатларни Ундан ўзгага собит қилишдир.

Масалан, оламда «Бўл!» дейиш билан бўладиган ирода ила тасарруф қилиш, ҳис қилиш аъзолари билан касб қилинмаган зотий илмга эга бўлиш, ақл, ваҳий, илҳом ва шунга ўхшашларни Аллоҳдан бошқада ҳам бор дейиш ширкдир.

Ёки беморга шифо бериш, бировни лаънатлаш, норози қилган одамнинг бемор, фақир, бадбахт бўлиб қолиши, бировга раҳматини кўрсатса, ўша раҳмат туфайли ҳалиги одам бой, соғлом, бахтиёр бўлиб қолиши мумкин деб эътиқод қилишдир.

ШИРКНИНГ ШАРЪИЙ ТУШУНЧАСИ

Билингки, ширкнинг юқоридаги уч таърифи унинг ҳақиқий шаръий баёни эмас. Балки улар ширкка келтирилган мисоллардир. Чунки ширк фақат Аллоҳ таолога хос бўлган сифатларда, исмларда, ишларда, ҳукмларда бўлмайди, балки Аллоҳ таолонинг зотида ҳам бўлади.

Ширкнинг шаръий тушунчаси – махлуқни Роббил оламинга беш ишдан бирида тенглаштиришдир. Яъни Аллоҳнинг зотида, сифатларида, исмларида, ишларида ва ҳукмларида шериги бор деб эътиқод қилишдир.

Аллоҳ таборака ва таоло Шуаро сурасида мушрикларнинг қиёмат куни қиладиган эътирофлари ҳақида ҳикоя қилиб, шундай дейди:

ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ

 

«Аллоҳга қасамки, албатта, биз очиқ-ойдин адашувда эканмиз. Чунки сизларни оламлар Роббига тенглаштирар эдик» (97-98-оятлар). 

Демак, мазкур беш ишдан қай бирида бўлса ҳам, бошқани Роббил оламинга тенглаштириш ширк ҳисобланади. (Муфтий Аъзамнинг «Маорифул Қуръон» китобидан.) 

(“Руҳий тарбия” китобидан)