Қазо намози ва қазо рўза

16:47 / 22.05.2020 | Gulzodaxon | 689
Ассалому алайкум! Мен қачондан намоз ўқиганим ва рўза тутганимни эслолмайман. Жуда кичкиналигимдан бошлаганман. Ота онам ҳам эслолмади. 14 ёшимда хайз кўрганман. Ўшандан бошлаб мен мукаллаф бўлган эканман. Мен қазо намоз ва рўзаларимни бажармоқчи эдим. Қандай ҳисоблайман? Мукаллаф бўлишимдан олдингилари ўтадими ёки? Ҳеч қачон йиллаб намоз ўқимай юрмаганман. Ёшлик қилиб баъзида касал бўлсам ўқимаганман холос. Агар қазо бўлса ўша куни ўқир эдим. Келин бўлганимдан сўнг бироз вақт етишмаган аммо. Шу кунларда ҳар куни 5 вақт намоздан сўнг қазо намоз ҳам ўқимоқдаман. Ҳозир ёшим 28 да. Ҳеч ҳам қазо намоз ва рўзаларимни ҳисоблай олмаяпман. Илтимос бундай вазиятда нима қилиш керак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайта-қайта ёзганмиз, балоғат ёшига етгандан ҳисобланади, деб. Биз қачон намоз ўқиб ўқимаганингиз, рўза тутиб тутмаганингз, узрлик кунларингизни билмай туриб қандай қилиб ҳисоблаб берамиз! Буни ўзингиз биласиз. Тахминан ҳисоблайверинг. Қолганини нафллар билан адо қилинг.  Валлоҳу аълам!