Ассалому алайкум! Ўзим савдодаман. Акам билан ҳозирча битта хонадонда турамиз. Акам участкага уй кўтарди, лекин ҳали битказиб олганлари йўқ. Бу ишлар ўзларининг меҳнатлари билан бўлмоқда. Шу сабаб билан закотни акамга берсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Акангиз нисоб эгаси бўлмаса, жоиз. Валлоҳу аълам!