Эр-хотин ўртасидаги муҳаббат

01:30 / 15.05.2020 | Fotimahon Mirzakhmedova | 573

Ассалому алайкум! Қандай оила мустаҳкам бўлади? Эр-хотин ўртасидаги муҳаббат қандай бўлади? Унга эришиш учун нима қилиш керак?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Шайх Ҳазратлари Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг “Бахтиёр оила” китобларини бошидан охиригача ўқиб чиқишни таклиф қилган бўлардим. Ана шу китобда айтилганларнинг барчасига амал қилувчи эр-хотин ҳақиқий бахт эгаси бўлиб, ана шу амаллар устига қурилган оила ҳам мустаҳкам бўлишига аминман. Эр-хотин ўртасидаги муҳаббат никоҳдан кейин секин-аста Аллоҳнинг марҳамати ила пайдо бўла бошлайди. Агар тўйгача севишиб юрган бўлса у ҳолда никоҳдан кейинги муҳаббатнинг кучи унчалик сезилмай қолади. Шунинг учун беникоҳ бир-бирига кўнгил қўйишдан эҳтиёт бўлингани маъқул.  Валлоҳу аълам!