Ассалому алайкум! Намоз ўқишни энди бошлаганимда қуёш ботган тарафга қараб ўқидим. Кейин онам қуёш ботган тарафдан ўнгроқни қибла, ҳамма ўша ерга қараб ўқийди дедилар,(ўша пайт уйда ҳеч ким намоз ўқимасди) кейин мен ҳам бир нечта намозимни ўша томонга қараб ўқидим. Кейин компасдан фойдаланиб қайси томондалигини аниғини билдим. Энди шу намозларимни қазосини ўқийманми? 2. Бир неча марта юпқа рўмолда ҳам ўқиганман ва бир намозимда неча ракъатлигида адашиб туриб ҳам саждаи саҳв қилмаганман, таҳорат олиб намоз ўқиб бўлгандан кейин оёғимни ювмаганим эсимга тушган. Бу намозларимни ҳам қазосини ўқийманми. 3.Таҳоратда ҳам аъзоларни 3 мартадан кўп ювганман. Бунда таҳорат ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Биринчи бор ўзингиз қибла шу томонда деган кучли гумон билан ўқиган бўлсангиз, кейинги гал онангизнинг кўрсатмалари билан ўқиган бўлсангиз, ўқилган у намозларни қайтадан ўқимайсиз. Валлоҳу аълам!