Мерос

19:51 / 22.05.2020 | Феруза Бекчанова | 1212
Ассалому алайкум! Ўтган йил отам оламдан ўтдилар. Отамдан қарз олган эдим. Шу қарз бўлиб қоладими ёки онамга беришим керакми? Мерос ҳеч кимга тақсимланмади. Ҳамма нарса олдидаги ўғлига қолди. Мерос тақсимлаш шартлигини мен биламан, лекин уйимдагилар тушунишмайди. Илтимос, шу саволга ойдинлик киритиб берсангиз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Отангиздан олган қарзингизни отадан қолган меросга қўшилади ва у меросхўрлар орасида тенг тақсим қилинади. Мерос иши ўта нозик нарса. Уни Аллоҳ таоло ҳеч кимга қўймай Ўзи тақсим қилган. Шу сабаб бандалар уни ўзларича тасарруф қилмасликлари керак. Акс ҳолда катта азобга қоладилар.  Валлоҳу аълам!