Ҳомиладорликда

07:11 / 22 май | Ansora | 165
Ассалому алайкум! Ҳомиладорлик пайтида қонга ўхшаш ажралмалар келиб турса намоз, Қуръон ўқиш мумкунми? Бундай ажралма тури нимага киради: ҳайзгами, нифосгами?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолат истиҳозадир. 

ИСТИҲОЗА

Уч кундан оз муддат келувчи қон, ҳайз кунларининг ўн кунидан ошганда келган қон, нифос кунларининг қирқ кунидан зиёда бўлганда келувчи қон, ҳомиладор аёл кўрадиган қон, буларнинг бари истиҳоза, яъни “касаллик қони” дейилади. Биринчи бор ҳайз кўрувчининг ҳайз муддати ўн кун деб эътиборга олинади ва унинг поклик муддати ҳар ойда ўн беш кун деб ҳисобланади. Ҳайзнинг ўн кунлик муддатидан кейин келадиган қон “истиҳоза қони” дейилади. Чунки ҳали бу аёлнинг одати маълум эмас. Худди шунингдек, биринчи бор нифос кўраётган аёлнинг нифос муддати (агар қон қирқ кундан ўтиб ҳам тўхтамаса) қирқ кун деб белгиланади ва ундан ошгани истиҳоза қони дейилади. Истиҳоза қони узрли кишининг бурнидан доимий оқиб турган қонга ўхшайди. У намоз, рўза ва жимоъни ман қилмайди. Истиҳоза қони келиб турган аёлнинг ҳукми узрли кишининг ҳукмида бўлади.