Намоздан кейинги сажда

15:16 / 16.05.2020 | MR.ABBOS205 Mutalibov205 | 805

Ассалому алайкум! Қайси банда намоздан сўнг шукур саждасини адо қилса Аллоҳ таоло фаришталаридан “бу бандам фарзимни адо қилиб, берган неъматларимга шукур қилиб сажда қиляпти, унга нимани тортиқ қилай” дер экан. Шу тарзда Аллоҳ азза ва жалла раҳматини, жаннатни ўша бандасига берар экан. Шу ҳадис ёки суннатларида борми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Доимий шундай қилиш макруҳ. Чунки уни қурганлар шундай қилиш керак экан ёки суннат деб ўйлаб қолишади. Аслида ҳадис ва суннатда йўқ. Валлоҳу аълам!