– Ва алайкум ассалом! Қайчида олиш жоиз. Валлоҳу аълам.
«Ақийқа» луғатда «ёрмоқ» маъносини англатиб, аслида янги туғилган боланинг сочига нисбатан қўлланган. Шаръий истилоҳда эса: «Ақийқа – ният ва махсус шартлар билан, Аллоҳ таолога шукр сифатида, фарзанд номидан сўйилган жонликдир».
Шариат таълимотларида, таваллудининг еттинчи куни боланинг сочини олиб, ўша соч оғирлигида кумуш садақа қилмоқ тавсия қилинади.
Соч бошдан ажратиб олинганлиги учун бу маросим «ақийқа» дейилади.
Табиийки, бу сочга нифос қони теккан бўлади. Шунинг учун ҳам у боладан кетказилиши лозим бўлган нопок, озор берувчи нарсалар қаторига қўшилган. Ўша еттинчи куни олинган соч вазнида кумуш ёки унинг қиймати садақа қилиниши ҳам мазкур озордан халос бўлганлик шукронаси бўлса, ажаб эмас.
Ўша муносабат ила сўйиладиган қўй ҳам «ақийқа» дейилади.("Бахтиёр оила" китобидан )