Фарзандни оқ қилиш

09:44 / 23.05.2020 | Shahlo | 531
Ассалому алайкум! Агар ота маст ҳолда фарзандларини жаҳл устида оқ қилса ва эртаси куни хуши ўзига келгандан кейин бу ишни бекор қилганини англаб пушаймон бўлиб, тавба қилса фарзандлари оқ қилинмаган ҳисобланадими? Билишимизча, отага оқ бўлган фарзанд жаннатга кирмас экан. Бу ҳолатда фарзандлари нима қилиши керак? Ота ўз ишидан қаттиқ афсусда ва айтган гапларимни қайтариб олдим Аллоҳ ўзинг кечир деб такрор-такрор тавба қилган.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ноҳақдан оқ қилиши ўтмайди. Маст бўлиши гуноҳ, ноҳақдан оқ қилиши ҳам. Қайтиб олган бўлса ва пушаймон бўлса, хавотирга мутлақ ўрин қолмабди.  Валлоҳу аълам!