Ассалому алайкум! Мен қизиққан, ёқтирган спорт тури бўйича анча маълумотга эгаман. Телеграм, Ютуб ва бошқа ижтимоий тармоқларда ўз каналимни очмоқчиман. У ерга профессионал спортчилар тўғрисида маълумотлар ва видео тасвирлар жойлайман. Аммо мен ёқтирган спорт турида кийиладиган пастки спорт кийими тиззадан тепада туради. Бундай ҳолатда мен гуноҳкорманми? Ундан луқма топсам ҳаромми?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳга шерик бўлиб, ҳаром жойларни тамоша килдирган бўлади. Валлоҳу аълам!