Ассалому алайкум! Онам ҳар йили рамазон ойида закотларини укаларининг фарзандларига бериб келадилар. Чунки укалари оламдан ўтганлар. Энди бизда иккиланиш пайдо бўлиб қолди. Бу йил ҳам закотларини одатдагидай укаларининг етим фарзандларига беришлари керакми ёки ҳозирда ТВ да эълон қилинаётган ёрдамга муҳтож оилалардан бирига берсинларми, ёки ҳозирда бўлиб турган офат натижасида Сардобадаги жабрланганларга берсинларми? ат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, бизларга ҳам шундай фойдали илмдан насиб этсин.
– Ва алайкум ассалом! Ихтиёр ўзларида. Муҳими ҳақдорга бериш. Валлоҳу аълам!