Ассалому алайкум! Намозда унитилган амал учун саждаи саҳв борлигини биламан, лекин менда кўпинча 3-4 ракъатлик намозларда 2-ракъатдан кейин аттаҳиётни ўқиб бўлиб саловатга ўтиб кетиш ҳолати бўлади. Бундай ҳолда нима қилишим керак? Бунда ҳам саждаи саҳв амали қилинадими?
– Ва алайкум ассалом! Тўрт ракъатли намозда иккинчи ракъатдан кейинги қаъдада ёдингиздан чиқиб аттаҳиётудан кейин саловот айтишга ўтиб кетсангиз, саждаи саҳв қилишингиз шарт бўлади. Валлоҳу аълам!